13:06 / 24.09.2021
2 202

Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди

Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди
Кадр: Telegram
Сурхондарёда маст ҳолатда Lacetti автомобилини бошқариб, ЙПХ инспекторларидан қочиб кетишга уринган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 сентябрь куни соат 21:25 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Сурхон соҳили» маҳалласида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 4-сафарбар гуруҳ инспекторлари Lacetti ҳайдовчисининг ҳолатини аниқлаш мақсадида тўхтатган.

Ҳайдовчи инспекторларнинг қонуний талабини бажармай, қочиб кетишга ҳаракат қилган.

Олдиндан кўрилган хавфсизлик чоралари сабабли ҳайдовчи автомашина рулидан тушириб олинган ва Қумқўрғон тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувидан ўтказилган.

Тиббий текширув хулосасига кўра, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи алкоголдан маст ҳолда экани тасдиқланган. Ҳайдовчи Т.Ш. Қумқўрғон тумани ИИБга олиб борилиб, унга нисбатан ЙПХ инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳайдовчининг содир этган ҳуқуқбузарлигига оид материаллар жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судига юборилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди