
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ижро тизимидаги таъсирчан чоралардан бири қарздорнинг мулкини хатлаш ва савдога чиқариш амалиётидан кенг фойдаланилаётганлиги сабабли ундирувлар самарадорлиги йилдан йилга ошиб бораётганлиги таъкидланди.

Хусусан, йил бошидан 485 та 444,7 млрд сўмлик мулклар савдога чиқарилган ва 100 та 15,5 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн аукцион орқали сотилиб, сотувдан тушган маблағлар ундирувчиларга ўтказиб берилган.

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулклар (ВМ-200) ундируви билан боғлиқ 1164 та 1 млрд. 346 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан 1 012 та 1 млрд. 293 млн. сўмлиги тамомланган. 353 та ҳужжат белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Жиноий жарималарни ундируви билан боғлиқ 192 та 2,7 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларидан 118 та 1,8 млрд. сўмлиги тамомланган. 33 нафар қарздор ихтиёрий муддатда жаримани тўланмаганлиги учун уларнинг жазоси бошқа турдаги жазога алмаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар