
Маълумки жанговор ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.
Бироқ, божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи жанговор ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро А.З. бошқарувидаги “SCANIA” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғи таг қисмига 1 дона 12 калибрли “LEXD MAX sport 24 70 mm.” ёзувли патрон яширилганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар