
Қадимий тангаларни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро А.А.нинг хатти ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Ушбу шахс ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганида, унинг ёнида 290 дона турли йилларда зарб этилган қадимий тангалар борлиги аниқланди.
Тангаларнинг асосий қисми собиқ иттифоқ даврида зарб этилган бўлиб юртимиз тарихига оид маданий бойликлар туркумига киради.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар