Фото: Fotolia
АҚШда яшашни истовчи турли миллат вакиллари учун 2023 йилги виза дастури (Diversity Visa Program) бошланмоқда.
АҚШ Давлат департаменти ахборотига кўра, дастурда қатнашиш учун аризалар 2021 йил 6 октябр Вашингтон вақти билан соат 12:00 (Тошкент вақти билан соат 21:00)дан бошлаб қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш dvprogram.state.gov сайтида, 9 ноябр Тошкент вақти билан соат 21:00гача давом этади. Бу вақт оралиғида биттадан кўп ариза юборган талабгорларнинг аризалари инобатга олинмайди.
Ташкилотчилар ариза топшириш учун сўнгги ҳафтагача кутмасликни тавсия қилади: муҳлат якунига яқинлашгани сари талабгорлар сони кўпайиб бориши порталда техник носозликларни келтириб чиқариши мумкин.
Бу гал ҳам дастур орқали 55 кишига АҚШда яшаш ҳуқуқи тақдим этилиши кўзда тутилган. Дастур ғолиблари компьютер ёрдамида тасодифий танланади. Натижалар 2022 йил 8 май куни эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди