Туркманистон президенти: Мен Шавкат Мирзиёевни 14 йилдан бери биламан

Туркманистон президенти: Мен Шавкат Мирзиёевни 14 йилдан бери биламан
Тошкентга ташрифини амалга ошираётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган брифинг чоғида Шавкат Мирзиёев билан азалдан дўстлиги ҳақида гапирди.

– Дўстона қабул учун қадрдон Ўзбекистон халқига яна бир марта миннатдорлик билдираман. Мен Шавкат Миромоновични 2007 йилдан буён биламан, яъни биз 14 йилдан бери танишмиз. У вақтда ҳамкасбим бошқа вазифада ишлаганига қарамай биргаликда кўп масалаларни муҳокама қилганмиз.

Мен Шавкат Мирзиёевни масъулиятли раҳбар, ўз ишининг устаси ва умуман инсон сифатида ҳурмат қиламан. У бизга кўп амалий ёрдам берган. Бир мисол келтирмоқчиман – Шавкат Миромонович маслаҳатига кўра, пахта етиштиришга янгича ёндашиб, қишлоқ хўжалигида сезиларли ўсишга эришдик
, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

Шавкат Мирзиёев бунга жавобан шундай деди: – Гурбангули Маликгулиевич менинг дўстим, биродарим. Мураккаб давр, вақтининг тиғизлигига қарамай Ўзбекистонга ташриф буюрганидан хурсандман.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар