“Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналишлари (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) ташкил этилади.
Тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (ташувчилар) томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабел автобус йўналиши бўлиб ҳисобга олинади, Тошкент шаҳри бундан мустасно.
Ташувчиларга норентабел йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилади.
Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
- тижорат банкларининг Янгилаш параметрлари доирасида автобус ва микроавтобус хариди учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоиз ҳам шу жумлага киради), бироқ 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади;
- ташувчиларга ажратилган кредит фоиз ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?