07:30 / 11.10.2021
2 161

Расул Кушербаев: «Ҳокимиятга гап йўқ!»

Расул Кушербаев: «Ҳокимиятга гап йўқ!»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўнлаб қимматбаҳо дарахтлар кесилиш арафасида эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Феруза даҳасидаги 8 ва бошқа уйлар оралиғидаги дарахтзордан иборат болалар майдони ва аҳоли дам олиш жойи аҳоли норозилигига қарамай, аукцион савдоларига қўйилган ва «PREMIUM ENGINERING GROUP» МЧЖ томонидан меҳмонхона қуриш мақсадида ютиб олинган.

Аҳоли кўп йиллик манзарали дарахтлар кесилиши ва кўп қаватли уйлари оралиғи диққинафас тор жойга айлантирилишидан норози.

Масъуллар табиатни асраш йўлидан бормай, халқ фикрини инобатга олмагач, охири одамлар ўзлари ҳудудни ҳимоя қилишга ўтишган. Улар «Яланғач биринчи коммунал» уй жой мулкдорлари ширкати орқали ерни аукционга қўйган ташкилотчилар ва дарахт кесишга чоғланган тадбиркорлик субъектини судга берган.

«Кўрамиз дарахт кесишга мораторий жорий қилинган бир вақтда дарахтлар тақдири нима бўларкин. Нима бўлгандаям халқ фикрини бир тийинга олмай, фақат «соққа»ни ўйлайдиган масъулларимиз бор бўлсин, яшанглар!!!
Ҳокимиятга эса гап йўқ!
» – деб ёзади депутат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев: «Ҳокимиятга гап йўқ!»