Фото: Президент матбуот хизмати
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Амалдаги давлат раҳбари ўз нутқида жадидлар фаолиятига тўхталиб ўтди.
— Ғоят қийин ва оғир даврларда ҳам эзгулик байроғини баланд кўтариб майдонга чиққан бухоролик Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний, Файзулла Хўжаев, Абдувоҳид Бурҳонов сингари фидойи зотлар эл-юрт дарди ва тақдирини ўйлаб яшаган буюк инсонлар эди.
Айниқса, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг доҳийларидан бўлган арбоб ва адиб, биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитратнинг бу борадаги хизматлари таҳсинга сазовордир.
Ўтган асрнинг 20-йилларида туркистонлик 70 нафар йигит-қизни Германияга ўқишга юборишда бу улуғ сиймонинг қандай катта роль ўйнаганини сизлар албатта яхши биласиз.
Фитрат чет элга жўнаб кетаётган талабаларни Самарқанддаги Амир Темур мақбараси олдида Ватан манфаатларига содиқ бўлиш ҳақида қасамёд қилдиради. Қаранг, қандай ватанпарварлик, фидойилик намунаси бу! — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентликка номзод Мирзиёев йиғилиш давомида Бухоро шаҳрида Абдурауф Фитрат номидаги ўзбек тили ва хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ижод мактаби барпо этиш таклифини билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди