
Кадр: Видеодан скриншот
Бухоро вилоятида «ГАЗ-24» (Волга) газ баллони портлади, дея хабар бермоқда «Бу кун» информацион дастури.
Маълум қилинишича, Бухоро—Ғузор—Денов автомобиль йўлида ҳаракатланаётган «ГАЗ-24» фургонида ўрнатилган икки 50 литр ҳажмдаги сиқилган газ баллонининг бири портлаган. Портлашга газ баллонидаги носозлик сабаб бўлган.
Газ баллони портлаши оқибатида автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда воқеа юзасидан вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.