
Бугун, 16 октябр куни Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегацияси Термизга келди.
Музокараларга Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилмоқда.
Мазкур музокаралар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, томонлар савдо-иқтисодий алоқалар, ўзаро товар айирбошлашдаги тўсиқларни олиб ташлаш бўйича масалаларни ҳам муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, Сурхан – Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф - Кобул - Пешавор йўналишидаги темир йўл қурилиши бўйича масалалар ҳам кўриб чиқилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар