
19 октябрь соат 17:00 да Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебатлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзМТРК хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий телерадиоканаллари орқали Ўзбекистон президенти сайловида номзодларнинг вакиллари ўртасидаги теледебат намойиш этилади. Теледебатларни «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» телеканаллари орқали томоша қилиш мумкин бўлади.
Шунингдек, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида «Ўзбекистон24» ва «Ўзбекистон» каналларида дебатлар сурдотаржима билан намойиш этилади. «Ёшлар» ва «Тошкент» каналларида дебатлар русча таржимада, «Маданият ва маърифат» каналида эса инглизча таржимада берилади.
Бундан ташқари, ЎзМТРКнинг онлайн платформаси — «uztv.uz» орқали ҳам теледебатларни томоша қилиш мумкин бўлади.
Президентлик СайловиТеледебатларЎзбекистон24 ТелеканалиЎзМТРК ХабариАҳолини Қамраб ОлишСурдотаржима Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар