ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашувда ҳар бир маҳалладаги ободонлаштириш дастурлари учун 2 миллиард сўмдан ажратилгани ўз самарасини бераётганини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».
«Ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўм берилгани, маблағларни жамоатчилик таклифлари ва уларнинг бевосита назорати остида сарфланаётгани ўз самарасини берди», — дейди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тажриба тизимли давом эттирилиб, ажратилаётган маблағлар янада кўпайтирилади.
«Бунинг учун, 575 та маҳаллани ривожлантириш бўйича шаҳар ҳокимлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ҳамда ҳар бир маҳаллага 10 миллиард сўмдан ажратилади. Бу шаҳар бўйича қарийб 600 миллион доллар маблағ деганидир», — дея таъкидлайди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, ушбу маблағларнинг 5 миллиард сўми аҳоли таклифлари асосида, очиқ ва шаффоф «Фуқаролар бюджети» тизимидан фойдаланиб, энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал лойиҳаларга сарфланади.
«Яна 5 миллиард сўми эса, маҳаллада бандликни таъминлаш, кичик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Ушбу маблағдан самарали фойдаланишга янги иш бошлайдиган ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади», — дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимлигида Пойтахт иқтисодиёти ва урбанизация масалалари билан тизимли шуғулланадиган илмий марказ очилади. Ушбу марказ аҳоли орасида доимий сўровлар ўтказиб, мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини ишлаб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ташрифи давомида ҳудуддаги «Парвоз» МФЙда ҳам бўлиб, маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан мулоқотда пойтахтдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилишини таъкидлаган эди.
Июнь ойида «Gazeta.uz» аҳоли ободонлаштириш ишлари вақтида нималар билан тўқнаш келгани ҳақида ёзган эди: гулзорларнинг бузиб ташланиши, ҳовлиларнинг автотураргоҳ учун майдон қилингани, авваллари яшил ҳудуд бўлган жойларни ва болалар майдончаларининг бетонлаштирилиши, шунингдек, ҳамма жойда аксарият ҳолатларда мантиқсиз равишда баланд қизил-кул ранг бордюрларнинг қўйилиши. Кўп ҳолларда ободонлаштириш ишлари аҳоли билан маслаҳатлашувларсиз ва маблағларни муҳимроқ эҳтиёжларга йўналтириш бўйича уларнинг илтимосларини инобатга олмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тошкентда бордюрларни ўрнатишга қанча пул сарфлангани, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан сўнг ободонлаштириш учун қилинган ишлар бўйича текширув ўтказиладими, аниқ эмас. Пойтахт маҳаллаларида баланд бордюрларни ўрнатиш ҳозир ҳам давом этмоқда.
Август ойида депутат Нодир Абдувалиев Тошкент аҳолиси бекордан-бекорга маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича шикоят қилмаётганликларини таъкидлаган эди. Унинг фикрига кўра, айрим ҳолларда қурилиш ишларидан сўнг «жойлар ўзининг қулайлигидан маҳрум бўляпти». «Бу маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро мулоқот, ишларни мувофиқлаштириш бўйича тизимнинг йўқлигини кўрсатади», — деб ҳисоблайди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин