18:18 / 20.10.2021
1 671

Бу жуда катта жасорат эди...

Бу жуда катта жасорат эди...
«15 та республикани бирлаштириб турган Собиқ иттифоқ таркибида туриб, ўзбек тили тўғрисида гапириш, бу – жуда катта жасорат эди...»
Кеча Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида айнан шу жумлалар билан бошланган давра суҳбати жуда қизиқарли ва таассуротларга бой ўтди.

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» мавзусида ташкил этилган тадбирга Қуролли кучлар академияси Гуманитар фанлари кафедраси цикли бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент Комилжон Насиров таклиф қилинди.

Самимий руҳда бошланган мулоқотда кўпни кўрган, тажрибали мутахассис Марказнинг ёш ходимларига ўзи гувоҳ бўлган воқеалар, ўқиган ва эшитган ривоятлари асосида Ўзбек тилининг пайдо бўлиш тарихи, ривожланиши, тилимиз қадри ва унга ҳурмат тушунчаларини ҳаётий мисоллар билан етказди.

Жорий йилда ҳукуматимиз томонидан давлат идораларининг иш юритувида давлат тилини қўллаш масаласига оид қатор қарорлар қабул қилинди. Марказ ходимларига ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, давлат тилининг ўзига хос қирралари ва мақсадлари ҳам тушунтирилди.

– «Тил – миллатнинг руҳи. Агар тил бўлмаса, миллат ҳам бўлмайди. Масалан, эътибор берсангиз, қайсидир мамлакатни кучсизлантиришга уриниш бўлса, аввал тилини йўқотишга ҳаракатлар бошланади. Тил йўқ бўлса, бу жойдаги одамлар орасида аҳиллик, иноқлик йўқолади дегани...

1991 йил мустақиллигимиз эълон қилинган бўлса, ундан 2 йил аввал 15 та республикани бирлаштириб турган Собиқ иттифоқ таркибида туриб, ўзбек тили тўғрисида гапириш бу – жуда катта жасорат эди», – дейди Комилжон Насиров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу жуда катта жасорат эди...