19:45 / 20.10.2021
1 976

Қайси вазир (ҳоким) ўзбек тилида равон гапириши аниқланди

Қайси вазир (ҳоким) ўзбек тилида равон гапириши аниқланди
Вазир ва ҳокимлар ҳукуматнинг юзи ҳисобланади, ҳамиша кенг жамоатчилик кузатувида бўлади. Уларнинг қайси бири расмий ва норасмий тадбирлар, учрашувлар чоғи мулоқотда ўзбек тили имкониятларидан унумли фойдаланади деб ўйлайсиз?

Аҳолининг айни шу масаладаги фикрини ўрганиш мақсадида Oyina.uz портали телеграм каналида сўровнома ўтказди. Унда 30 544 нафар иштирокчи ўзи маъқул кўрган номзодга овоз берган.

Сўровнома натижалари қуйидагича:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов – 5 476 та;
Адлия вазири Русланбек Давлетов – 3 805 та;
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов – 3 327 та;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов – 2 056 та;
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов – 1 871 та;
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов – 1 314 та;
Қурилиш вазири Ботир Зокиров – 975 та;
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов – 804 та;
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов – 789 та;
Маданият вазири Озодбек Назарбеков – 686 та;
Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худайбергенов – 629 та;
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов – 507 та;
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов – 180 та;
Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев – 180 та;
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев – 151 та;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов – 112 та;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров – 106 та;
Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов – 105 та;
Молия вазири Темур Ишметов – 63 та;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов – 61 та;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов – 39 та;
Энергетика вазири Алишер Султонов – 33 та;
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев – 22 та.

Ўзбек тилида энг равон гапирадиган ҳокимни аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада эса овозлар сони қуйидагича бўлди:
Қобил Турсунов (Навоий) – 2 482 та;
Эркинжон Турдимов (Самарқанд) – 1 662 та;
Зойир Мирзаев (Қашқадарё) – 525 та;
Шуҳрат Абдураҳмонов (Андижон) – 412 та;
Тўра Боболов (Сурхондарё) – 380 та;
Фарҳод Эрманов (Хоразм) – 371 та;
Шавкат Абдураззақов (Наманган) – 335 та;
Хайрулла Бозоров (Фарғона) – 328 та;
Жаҳонгир Ортиқхўжаев (Тошкент ш.) – 247 та;
Ботир Зарипов (Бухоро) – 218 та;
Эргаш Солиев (Жиззах) – 122 та;
Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё) – 96 та;
Даврон Ҳидоятов (Тошкент вил.) – 75 та.

Эслатилишича: ҳеч бир сўровнома мутлақ ҳақиқатни акс эттирмайди, тугал хулоса чиқаришга асос бўлмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайси вазир (ҳоким) ўзбек тилида равон гапириши аниқланди