Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабaси билан табриклади.
«Сизни 2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган президент сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолодан халқ фаровонлиги ва юрт равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз», – дейилади табрикда.
Муфтий президентлик сайловлари натижалари халқнинг ўз раҳбарига бўлган юксак ишончи ва ҳурматидан далолат экани ҳақида ёзган.
Шунингдек, табрик матнида амалдаги президентнинг сайловлардаги аниқ ғалабаси – мамлакатни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар халқ томонидан қўллаб-қувватланишининг намойиши бўлгани айтилади.
«Аллоҳ таборака ва таолодан Сиз жаноби олийларига ва оилангизга сиҳат-саломатлик, шод-у хуррамлик ва оилавий бахт тилаймиз. Эл-юрт саодати ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингизда улкан зафарлар ато этишини Яратган Парвардигордан сўраймиз», – дейилади яқиндагина сайланган муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг табрикномасида.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларини эълон қилди.
МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев сайлов натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан лавозимга қайта сайлангани ҳақида маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)