Вазирлик талаба-қизларга мурожаат билан чиқди

Вазирлик талаба-қизларга мурожаат билан чиқди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба-қизлар ва аёл ходимларга мурожаат билан чиқди.

«Агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти-ҳаракатлар таҳдиди остида бўлсангиз ёки гувоҳи бўлган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилинг!

Шахсингиз ва шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади. Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, муҳтарама аёлларимизнинг, азиз опа-сингилларимизнинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазирлигимиз учун устувор аҳамиятга эгадир
», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат педагогика университетида содир бўлган воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар