Фото: «Sxabar.uz»
Б.Бийтураев Боёвут туман ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Қ. Турсунмуродовнинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича жияни Б.Сайдуллаевга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганлигини била туриб, Қ.Турсунмуродовнинг олдига келиб, жияни Б.Сайдуллаевга нисбатан енгиллик қилишни, бунинг эвазига Қ.Турсунмуродовга моддий қимматликлар бериш, яъни «хизмат» қилишини маълум қилиб, 1000 АҚШ долларини беришини айтади.
Терговчи Қ.Турсунмуродов бу борада раҳбариятига маълум қилиб, унинг билдиргисига асосан 2021 йил 18 май куни ўтказилган тезкор тадбирда Б.Бийтураев Қ.Турсунмуродовга жияни Б.Сайдуллаевга нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинлаш орқали, уни руҳий носоғлом деб топиш ва жазодан озод қилишда ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф қилиб, ушбу пул маблағларини Қ.Турсунмуродовнинг автомашинасига солиб қўйган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Бийтураевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан соат 22:00дан соат 06:00га қадар яшаш хонадонини тарк этиши чекланган ҳолда 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаб, ашёвий далил – 1000 АҚШ долларини давлат фойдасига ўтказди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»