1 528
Ўзбекистон хориждаги мухолифатни эшитишга ва ватанга қайтса, қўллаб-қувватлашга тайёр – Абдулазиз Комилов
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Абдулазиз Комилов ҳукумат хориждаги мухолифатни эшитишга ҳамда улар ватанга қайтиб хизмат қилишни хоҳлашса, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди. Вазир Ўзбекистонда уларга нисбатан ҳеч қандай таҳдидлар йўқлигини таъкидлади.
22 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россиянинг бир қанча нашрларига интервью берди. Суҳбатда НТВ мухбири хориждаги Ўзбекистоннинг тизимлашмаган мухолифати қандай ғояларни илгари суриши ва жамият уларни қандай қўллаб-қувватлаши ҳақида савол берди.
«Ўзларини мухолифат деб ҳисоблайдиган кишилар гуруҳи ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг асосий қисми бугунги кунда хорижда. Бу инсонлар Ўзбекистонни сиёсий ёки шахсий қарашлари каби турли сабаблар билан тарк этган. Уларнинг кўпчилиги ўзларини мухолифат вакили сифатида кўрсатишга уринмоқда. Бу уларга маълум статус, моддий ва молиявий ёрдам олиб туриш имконини беради.
Биз баъзида ушбу «мухолифат» вакиллардан мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун нималар қилиш мумкинлиги борасида режаларни эшитиб қоламиз. Лекин, кўпинча улар томонидан Ўзбекистонга умуман конструктив бўлмаган танқидлар айтилади. Менимча бу – мухолиф кайфиятдаги муносабат эмас, балки кўпроқ Ўзбекистондан узоқда жойлашган ўз шахсиятини кўпроқ намойиш қилиш хоҳиши билан боғлиқ», деди Комилов.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари президент Шавкат Мирзиёевинг ўзи мухолифатни эшитишга тайёрлигини билдирганини маълум қилди.
«Давлат раҳбари ўз чиқишларида бир неча марта уларнинг фикрини эшитишга тайёрлигимизни, агар қайтиб ўз ватанига хизмат қилишни хоҳлашса, уларни қўллаб-қувватлашимизни айтди. Уларга нисбатан ҳеч қандай таҳдидлар йўқ.
Шунинг учун мен [уларни] нафақат тизимлашмаган, балки тарқоқ ва алоҳида шахслардан иборат деб айтган бўлардим. Кўп ҳолларда улар бир-бирлари билан ўзаро боғланмаган, ўзларининг орасида хориждаги мухолифат ичидаги биринчилик учун мусобақа кетади», дея қўшимча қилди Абдулазиз Комилов.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»