Тошкент шаҳридаги кўп қаватли ва хусусий уйларга «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш 2022 йил 31 январга қадар якунланиши режалаштирилган. Бу ҳақда халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали директори Рустам Азимов маълум қилди, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, бугунги кунда кўп қаватли хонадонларга ва уй-жойларга замонавий газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш тадбирлари давом этмоқда. Президентнинг 2020 йил 24 сентябрдаги қарорига кўра, 2020—2021 йиллар давомида пойтахтдаги жами аҳоли истеъмолчиларига 616 799 дона замонавий газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилади. Уларнинг 438 512 донаси кўп қаватли хонадонларга, 178 287 донаси эса ерли хонадонларга мўлжалланган.
Маълум қилинишича, ушбу ишлар учун «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан 182 та пайвандчилар гуруҳи жалб қилинган. Умуман, жами истеъмолчиларни 2022 йилнинг 31 январига қадар замонавий газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш 2021 йил охиригача якунланиши ҳақида хабар берилган эди. Сўнгра шаҳарда 629 427 нафар чакана газ истеъмолчилари борлиги, шундан 448 073 таси кўп қаватли уйларда, 181 354 таси хусусий уйларда экани ҳақида аниқлик киритилган. Ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул. Ташкилот беш йиллик кафолатли хизматни кафолатлайди.
Президентнинг 2020 йил сентябрдаги қарори билан 2021 йил 1 августга қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий ҳисоблагичлар ўрнатган ҳолда газни мониторинг қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни якунлаш топширилган эди.
«Gazeta.uz»нинг ёзишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган технопаркда 2020 йил бошидан буён Osten савдо белгиси остида «ақлли» газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа 2021 йил июлигача 5,28 триллион сўмлик 3,54 миллион дона электрон газ ҳисоблагичларини етказиб беришни кўзда тутади.
«Интеллектуал мулк» ахборот-қидирув тизими маълумотларига кўра, Artel Engineering ва Management и J-United Group компаниялари (ягона таъсисчи Тошкент шаҳар ҳокими бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаев) Osten товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»