22:56 / 04.11.2021
1 435

Диетолог пишлоқнинг зарари ҳақида гапирди

Диетолог пишлоқнинг зарари ҳақида гапирди
Фото: «Eco-abrau.ru»
Диетолог Татьяна Иванникова пишлоқнинг фойдалари ва зарарларини сўзлаб берди. Мутахассис ушбу маҳсулотни танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маслаҳат берди, деб ёзади «РИA Новости».

Шифокорнинг айтишича, пишлоқ тўйимли маҳсулот бўлиб, оқсилларнинг тўртдан бир қисмидан иборат. Бу моддалар танага зарур, чунки улар мушаклар учун қурилиш материали вазифасини ўтайди. Шу боис тикланиш даврида пишлоқ кўпинча спортчилар томонидан истеъмол қилинади.

Иванникованинг сўзларига кўра, пишлоқнинг афзаллиги шундаки, унинг оқсиллари сут оқсилларига қараганда яхшироқ сўрилади. Ушбу маҳсулот энергияни тўлдириш учун жуда яхши, шунинг учун у кўпинча соғлом тамадди сифатида ишлатилади. Бироқ юқори калория миқдори туфайли пишлоқ ортиқча вазн ва юрак-қон томир касалликлари бўлган одамларга тавсия этилмайди.

«Пишлоқни танлашда унинг таркибига эътибор беринг, унда ўсимлик ёғлари кўп бўлмаслиги керак. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни анча узоқ ва қиммат, шунинг учун пишлоқ арзон бўлиши мумкин эмас», — деди Иванникова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диетолог пишлоқнинг зарари ҳақида гапирди