Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи фуқаро О.З. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “1091” ишонч телефони орқали мурожаат қилди.
Мурожаатда қайд этилишича истеъмолчи, туман марказида жойлашган қурилиш материаллари савдо комплексида фаолият олиб борувчи Саъдулла исмли тадбикордан 15 миллион сўм эвазига 280м² тунукафон ҳарид қилган. Бироқ тунукафон талабга жавоб бермаган. Бу борада тадбиркорга бир неча маротаба мурожаат қилган бўлса-да, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат федерациянинг Жондор туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, сифатсиз тунукафонлар сифатлисига алмаштириб берилишига эришилди.
Яна бир мурожаат, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро М.А. томонидан келган бўлиб, қайд этилишича, истеъмолчи сентябрь ойида Ғиждувон туман «Шарифжон» мажмуаси ёнида жойлашган «Самсунг» дўконидан 2 200 000 сўмга А12 русумли қўл телефони харид қилганини, орадан бир кун ўтиб эса 1170 рақамидан IMEI кодини руйхатдан ўтказиш тўғрисида СМС хабарнома келган. Сотувчига бу ҳақда мурожаат қилган, бироқ у хеч кандай муаммо йўқлиги, телефон аллақачон рўйхатдан ўтказилганини айтиб ўтган. Бироқ орадан 20 кун ўтар-ўтмас телефон умуман ишламай қолган. Сотувчига бу борада қайта мурожаат қилганда эса у аппаратни алмаштириб беришдан бош тортганини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат федерациянинг Ғиждувон туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида блокланиб қолган телефон UzIMEI рўйхатидан ўтган янгисига алмаштириб берилди.
Шунингдек, Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи фуқаро Қ.Г. томонидан келган мурожаатда истеъмолчи, жорий йилнинг октябрь ойида Олот туман «Деҳқон» бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 1 970 000 сўм эвазига телефон сотиб олган. Аммо орадан бироз вақт ўтиб мазкур телефонда носозликлар аниқланганлиги, сотувчига бу борада бир неча маротаба мурожаат қилган бўлса-да ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида телефон аппарати сифатлисига алмаштириб берилишига эришилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»