08:00 / 07.11.2021
2 883

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди
Ўзбекистонда чанг бўрони кузатилиши муносабат билан Тошкент ҳозирда ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Repost хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ўрнатилган ҳаво ифлосланишини аниқловчи датчиклар пойтахтда дунёдаги энг хавфли ҳавони аниқлаган. Чанг бўронидан сўнг Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши бўйича иккинчи ўриндан биринчи ўринга кўтарилган.

Таъкидланишича, ҳавонинг ифлосланиши бўйича Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон, Баҳрайн, Туркия ва Туркманистондан олдинда. Қўшни Туркманистонда ҳаво Ўзбекистондагидан 4 баробар тоза.

Хабарда айтилишича, вазият кундан-кунга оғирлашмоқда. Фуқаролар нафас олишда қийналмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида чанг бўрони кузатилганди. «Ўзгидромет» ҳаводаги чанг миқдори меъёрдан 30 баробаргача ошганини, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаганини маълум қилганди.

Эртаси куни тошкентликлар нафас олишда юзага келган муаммолар туфайли шифохоналарга мурожаат қилаётгани ҳақида хабар қилинган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга чанг бўронида кўчага камроқ чиқиш ва ниқоб тақиш кераклигини билдириб, чангли ҳаводан ҳимояланиш учун 10 хил тавсияни маълум қилган. Шунингдек, чанг бўрони сабаб юзага келган носозлик оқибатида Тошкентнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолганди.

Бундан ташқари, бугун, 6 ноябрь куни Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтган инаугурация маросимида Ўзбекистонда кузатилаётган чанг бўронлари ҳақида фикр билдириб, мамлакатда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бораётганини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди