Ижтимоий тармоқларда Қува тумани Байналминал МФЙ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Нозимжон Нишонов Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат билан чиқди.
Унда Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосарининг профилактика инспекторларига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилади.
Унинг айтишича, ИИБ бошлиғи ўринбосари шахсий манфаатлари йўлида профилактика инспекторлари учун кунлик 55 минг сўмлик «солиқ» жорий қилган. Шунингдек, юз бош қорамол учун қураётган молхонасига керакли қурилиш материалларини профилактика инспекторлари зиммасига юклаган.
Мурожаатчининг қайд этишича, майор ҳар куни профилактика инспекторларига биттадан машинани жарима майдонига, бештадан машина учун жарима далолатномаси тузишни мажбурий режа қилиб берган (буни исботловчи аудио далил мавжудлиги айтилади). Бу режани бажара олмаган профилактика инспекторлари ярим кечасигача ушлаб турилган.
Майорнинг бу ноқонуний хатти-ҳаракатларига Қува туман ИИБ бошлиғи бирор чора кўрмаган. Шунингдек, Қува туман ИИБда ноқонуний равишда ички текширув ва тадбирлар ўтказиб келинган.
ИИБ бошлиғи ўринбосари туман ҳокими ўринбосарини калтаклаб ҳам ҳеч қандай жазосиз қолгани айтилади.
Шахсий таркиб ходимлари бир неча марта майорнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан туман ИИБ раҳбариятига, вилоят ИИБ раҳбариятига аноним тарзда мурожат қилишган, аммо улар жавобсиз қолдирилган.
Мурожаатчи видео мурожат сўнггида майорнинг ҳаракатларига Ички ишлар вазири П.Бобожонов чора кўришини сўраб, сўзларининг исботи сифатида қўлида аудио ёзув борлигини таъкидлаб ўтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»