13:44 / 10.11.2021
2 282

Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда

Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда
Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида у ерга расман 84,5 минг ўзбекистонлик ишлаш учун кетган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Миграция агентлиги ташқи меҳнат бозоридаги 382 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказиб, улардаги 69 минг 271 та бўш иш ўринлари аниқланган.

Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 45 минг 247 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинган. Россиядаги касб-ҳунар марказларида эса 951 нафар фуқаро ўқишга жалб этилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 91 минг 958 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан:

84 минг 574 нафари - Россияга;
6 минг 197 нафари - Қозоғистон;
1 минг 174 нафари - Жанубий Корея (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
7 нафари - БАА;
2 нафари - Туркия;
2 нафари - Польша;
2 нафари - бошқа давлатлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда