Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида 10 октябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Хайрулла Умаров, Словакиянинг мамлакатдаги элчиси Ян Бори ва «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги вакили Т.Брецк иштирокида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, фуқароларни Словакияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланган. Меморандум доирасида фуқароларни юк машиналари ҳайдовчиси йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилган.
Шунингдек, агентлик Словакияда ишлаш истагида бўлган юк машинаси ҳайдовчилари учун вакансия эълон қилди. Қайд этилишича, ойлик маош 1500 евродан бошланади. Фуқароларнинг турар жой харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади. Ҳайдовчи Словакия—Германия—Нидерландия—Бельгия—Франция йўналишида юк машиналарини бошқаради.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- C, E тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- соҳада камида 15 йиллик иш стажи;
- эмланган бўлиши;
- рус тилини билиш (Европа Иттифоқи давлатлари тилларини билишига устунлик берилади).
Агентлик неча нафар ҳайдовчи ишга қабул қилиниши ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилнинг 10 ойи давомида хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот берилганди. Унга кўра, агентлик томонидан 91 958 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан аксарият қисми — 84 574 нафар мигрант Россияга юборилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди