13:48 / 11.11.2021
1 981

Совиткичдаги ёқимсиз ҳидни бартараф қилишга ёрдам берадиган самарали усуллар

Совиткичдаги ёқимсиз ҳидни бартараф қилишга ёрдам берадиган самарали усуллар
Фото: «Profile.ru»
Совиткичдан бадбўй ҳид анқишининг турли сабаблари бўлиши мумкин. Сақланаётган маҳсулотнинг айнигани, ёки шунчаки саримсоқ ва балиқ сингари маҳсулотларнинг ўрин олгани, дренаж тизимдаги тиқилиш ёки дезодораторнинг кирланиши шулар жумласидан. Аммо аксарият ҳолларда бу ёқимсиз ҳолатга совиткич камерасининг етарлича тоза эмаслиги сабаб бўлади.

Бунда совиткични эритиб, ичини махсус тозаловчи воситалар билан ювиш муҳим саналади. Агар шунда ҳам муаммо ҳал бўлмаса, махсус ионизаторлар, совиткични тозалаш учун мўлжалланган намлантирилган салфеткалар, спрей ёки бошқа воситалардан фойдаланишга тўғри келади. Қолаверса, қуйидаги тавсиялар ҳам бу борада қўл келиши мумкин.

Сирка
Бир стаканга сувга 9 фоизли сиркани аралаштиринг. Унга шимдирилган латта ёки микрофибрали салфетка билан совиткич деворларини артинг. Шундан кейин ҳаво айланиши учун совиткич эшигини бир неча соатга очиқ қолдириш керак бўлади.

Лимон
Лимон шарбатидан сиркали аралашманинг муқобили сифатида фойдаланса бўлади. Шунингдек, ҳидларни нейтраллаштиришда лимон бўлакларидан ҳам фойдаланса бўлади. Бунинг учун кесилган бўлакларни совиткич ичида 2-3 кун қолдириш кифоя қилади.

Нашатир спирти
Латтани бир неча томчи нашатир спирти қўшилган сувли аралашмага сингдиринг. Кейин эса совиткич ичини яхшилаб артиб чиқинг. Бундан аввал эса юзга тиббиёт ниқобини тақиб олиш тавсия қилинади.

Абсорбентлар
Гуруч, ичимлик содаси, фаоллаштирилган кўмир — абсорбентлар ҳисобланади. Ўрамдан очилган ичимлик содаси, гуручли таом ёки фаоллаштирилган кўмирни майдаланганини совиткич ичига солиб қўйиш керак. Уларни сақлаш профилактик натижа ҳам беради. Асосийси, алмаштириб туришни унутмаслик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Совиткичдаги ёқимсиз ҳидни бартараф қилишга ёрдам берадиган самарали усуллар