Фото: Marie Claire
Инсон танасидаги суюқлик даражасига нафақат кунига ичадиган сув миқдори, балки истеъмол қилаётган маҳсулотлар ҳам таъсир қилади. Қуйида қайси мева ва сабзавотлар ички фаолиятга ҳисса қўшиши ҳақида билиб олинг.
Ҳаво ҳарорати, иш фаолияти ва бошқа кўплаб омиллар туфайли организм ҳар куни сезиларли миқдорда суюқлик йўқотади. Аммо ички энергия ва фаоллик ҳам бевосита тананинг суюқлик даражасига боғлиқ. Шунинг учун тананинг нормал сув мувозанатини сақлаш ҳар бир инсон учун энг муҳим вазифадир.
Ҳар бир инсон индивидуалдир. Баъзилар учун керакли миқдорда сув ичиш орқали сув балансини тўлдириш кифоя, бошқалар учун озиқ-овқат билан суюқлик даражасини ошириш қулайроқдир. Сўнгги тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, иккала усул ҳам самарали ва бир-бирини тўлдиради.
Бодринг — сув миқдори 96 фоиз
Бодринг юқори сув миқдори билан бир қаторда, калий, фосфор, магний ва кальцийга бой манба ҳисобланади. Турли хил бодринг қўшилган салат, смузи ва салқин ичимликларни рационга киритиш организмда сув миқдорини тиклашнинг ажойиб усулидир.
Селдер — сув миқдори 95 фоиз
Бу кўкат таркибидаги сув миқдори, клетчатканинг кўплиги, шунингдек, овқат ҳазм қилишни фаол равишда рағбатлантириши туфайли вазнни сақлашга ёрдам беради. Селдер К витамини ва фосфорга бой. Ушбу маҳсулот ҳар қандай гўштга мукаммал даражада таъм беради.
Исмалоқ — сув миқдори 93 фоиз
Исмалоқ ажойиб минерал ва витаминларнинг ҳақиқий омборидир. Унда темир, калий, рух, магний, кальций ва ёд каби сув ва минералларнинг юқори миқдори мавжуд. Унинг ёрдамида шўрва, пирог, шунингдек, турли хил салатлар тайёрлаш мумкин. Бундан ташқари, кўкатлар овқатнинг анча осон сўрилишига ёрдам беради.
Тарвуз — сув миқдори 91 фоиз
Кўпчилик севадиган ушбу полиз экини сув, темир, магний ва клетчаткага бой. Шунингдек, тарвуз сув миқдорини қайта тиклаш учун мукаммал тетиклантирувчи ҳисобланади. Тарвуздан фойдаланган ҳолда ажойиб ичимликлар тайёрлаш мумкин.
Қулупнай — сув миқдори 91 фоиз
Сув миқдори юқори бўлган энг тетиклантирувчи резаворлардан бири. Коктейл, смузи, салатлар ва, албатта, ширинликлар ушбу сувли маҳсулотисиз бўлмайди. Бундан ташқари, таркибида C, К витаминлари ва юрак соғлиғи учун пигмент флавоноид мавжуд.
Брокколи — сув миқдори 90 фоиз
Юқори сув даражасидан ташқари, сабзавот таркибида фойдали антиоксидантлар, А ва К витаминлари, темир, кальций ва фолий кислотаси мавжуд. Брокколидан шўрва, пирог, салат ва котлетлар – таомлар рўйхати шунчалик хилма-хилки, рецепт танлашда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Грэйпфрут — сув миқдори 90 фоиз
Бу нордон таъмли мева вазн йўқотиш учун, шунингдек, қон босимини нормал ҳолатга келтириш учун фойдалидир. Грэйпфрут қўшилган турли хил коктейл ва салатлардан воз кечмаслик керак.
Апельсин — сув миқдори 86 фоиз
Кўп миқдорда сув ва витамин C, шунингдек, магний, селен ва мисга эга бўлган цитрус оиласининг меваси иммунитет ва асаб тизимининг фаолиятини мукаммал даражада қўллаб-қувватлайди. Апельсинни рационга шарбат, пирог ёки салатларнинг таркибий қисми сифатида қўшиш тавсия этилади.
Ананас — сув миқдори 87 фоиз
Сувга бой экзотик мева ҳар қандай салатлар ва таомларни бойитади ва организмнинг суюқлик билан тўйинишига ёрдам беради.
Олма — сув миқдори 86 фоиз
Сув миқдори юқори бўлган паст калорияли олма антиоксидантлар ва витаминларнинг бой манба саналади. Бу мева янги салатлар ва пирог тайёрлаш учун ажойиб танлов ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди