
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни кечаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини Туркий давлатлар ташкилотининг тарихий саммити муваффақиятли ўтказилгани ва ушбу нуфузли минтақавий тузилмага раисликни қабул қилиб олгани билан яна бир бор табриклади.
Президентлар Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги бугунги юқори суръатларни сақлаб қолиш, товар айирбошлашни кўпайтириш, икки мамлакат етакчи корхона, компания ва банклари кооперациясини кучайтириш муҳим экани таъкидланди.
Гуманитар алоқалар фаоллашгани, Ўзбекистон ва Туркияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар