Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакка нисбатан икки ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди.
Тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан келинчак О.О.нинг зўрлангани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмагани сабабли жиноят ишининг гумон қилинувчиларга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига (жиноий ҳодиса юз бермаган ёки шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) асосан тугатиш масаласи кўриб чиқилаётгани, фуқаро О.О. ва бошқаларнинг туҳмат қилгани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинганди.
Афсуски, орадан беш ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да ички ишлар вазирлигидан тортиб, бош прокуратура, ҳаттоки суд томонидан ҳам тергов ҳаракатлари натижаси юзасидан оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай қўшимча ёки якуний маълумот берилмаганди.
Андижон вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 26 июнь куни О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми (нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали; оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб; оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда; ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат) бандлари ва бошқа моддалари (айнан қайси моддалар эканига аниқлик киритилмаган) билан айблов эълон қилиниб, «шахсий кафиллик» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши айбланувчи О.О. ва унинг ҳимоячисига таништирилган ва жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, Жиноят процессуал кодексининг 388-моддаси тартибида суд муҳокамасига юборилган.
Вилоят суди матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 10 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани суди томонидан судланувчи О.О.га нисбатан суд иши тегишли тартибда кўриб чиқилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.О. Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) билан айбли деб топилган. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин