21:43 / 16.11.2021
2 617

Диетолог тўсатдан чарчашга олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтди

Диетолог тўсатдан чарчашга олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтди
Фото: «Ria.ru»
Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари қувватни сўриб олиб, одамни тезда толиқтириб қўяди, деди диетолог Юлия Чехонина, деб ёзади РИA Новости.

Бундай маҳсулотлардан бири қаҳвадир. Чарчоқни ичимликнинг ўзи эмас, унинг миқдори қўзғатади. Кунига бир ёки икки финжон қаҳва ичиш меъёр ҳисобланади. Бунда ичимлик одамни тетиклаштиради. Aгар бирор киши кўпроқ қаҳва ичиб юборса, энергия келиши ўрнига у чарчоқни ҳис қила бошлайди. Одам қанча кўп қаҳва ичса, шунча қаттиқ чарчайди.

Диетологнинг сўзларига кўра, таркибида қанд кўп бўлган маҳсулотлар худди шундай ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. У ширинликхўрларга қора шоколадга эътибор беришни маслаҳат қилди. Чунки у қондаги глюкоза даражасининг бундай кескин ўзгаришига олиб келмайди. Шарбат ва газланган ичимликлар тўсатдан чарчоқни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассис уларнинг ўрнига сабзавот шарбатларини истеъмол қилишни тавсия этади.

Шу билан бирга, ёғ ва қанддан бутунлай воз кечмаслик керак, чунки бундай парҳез ҳам одамни ҳолдан тойдиради.

Углеводларга бой фастфуд ҳазм қилиш тизимига кучли юклама беради, натижада чарчоқ пайдо бўлади. Организм бутун кучини юқори калорияли оғир таомларни ҳазм қилишга сарфлайди.

«Қисқа муддатли лаззатланиш қувончи узоқ муддатли чарчоқ туйғусини келтириб чиқаради, ундан фақат яхши тунги уйқудан кейин халос бўлиш мумкин», – деб таъкидлади диетолог.

Бундан ташқари, қуруқ тузланган колбаса ва айрим турдаги пишлоқлар қора рўйхатга киритилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диетолог тўсатдан чарчашга олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтди