Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 17 ёшли мактаб ўқувчиси ҳазил видео олиш учун автомобиль йўли ўртасида чўмилгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Т.С. ва О.М. исмли мактаб ўқувчилари Буюк ипак йўли кўчасининг автомобиллар ҳаракати қисмида ҳазил учун видео олган. Унда Т.С. ўзининг устидан бир челак сув сепиб, югургани акс этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўсмирлар ва уларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ота-оналарга фарзанд тарбияси борасидаги мажбуриятлари, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мазмун ва моҳияти тушунтирилган.
Шу модда асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Мирзо Улуғбек тумани Вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди