Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди, дея хабар қилмоқда.
2021 йилнинг 2 август куни аҳоли ўртасида оммавий эмлашни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Қонунга кўра меҳнат қонунчилигига ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканига оид қўшимча киритилди.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мазкур нормага риоя қилиниши юзасидан 27 923 та текширишлар ўтказилди.
Шундан 7 905 таси хўжалик юритувчи субъектларда, 20 018 таси бюджет ташкилотларида ўтказилган.
Текширишлар давомида жами 50 056 нафар вакцина олмаган шахслар аниқланиб, уларнинг 11 244 нафари хўжалик юритувчи субъектларда, 38 812 нафари бюджет ташкилотларида фаолият кўрсатувчи ходимларни ташкил этди.
Вакцина олмаган 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилган, 2 225 та ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
«Албатта бу каби олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, пандемияни енгишга қаратилмоқда», – дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди