date
views 3 110

Қораўзакда метан «заправка»да турган «Матиз»нинг газ баллони портлаб кетди

Қораўзакда метан «заправка»да турган «Матиз»нинг газ баллони портлаб кетди
Foto: KRuz.uz
Кеча, 18 ноябрь куни соат 15:55 да Қораўзак тумани «Бердақ» ОФЙ ҳудудидаги метан «заправка»да фавқулодда ҳолат юз берган. Бу ҳақда «Тынышлық сақшысы» газетаси хабар берди

Маълум бўлишича, тумандаги «АКК МЕТАН ОИЛ» «заправка»сида «Матиз»нинг газ баллони портлаб кетган. Ҳолат чимбойлик Б.Қ. нинг машинасига газ тўлдириш вақтида юз берган. Портлаш оқибатида ҳудудда ёнғин юзага келган.

Foto: KRuz.uz
Натижада Чимбой туманида истиқомат қилувчи С.А. ва Қораўзак туманида яшовчи бир нафар йўловчи, «АКК МЕТАН ОИЛ» МЧЖ ишчиси Ж.Д. лар тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.

Foto: KRuz.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қораўзакда метан «заправка»да турган «Матиз»нинг газ баллони портлаб кетди