10 265
Юлдуз Усмонова онасига уч кун аза тутгани, энергияни қаердан олиши ва 20 та қўшиғини бекор қилгани ҳақида
«Севимли» телеканали бошловчиси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан қисқа интервью ташкиллаштирди. Интервью давомида Юлдуз Усмонова бошловчининг қизиқарли саволларига жавоб берди.
— Шунча йиллик ижодингиз давомида нечта қўшиқ яратгансиз?
— Санамайман баракаси учади. Бир айтган қўшиққа қайта мурожаат қилмайдиган одатим бор. Баъзи ёшлар cover қилиб айтай дейди. Аммо мен янгисига интилиб кетавераман. Ўрни келганда ёзиб қолдирай, десам керакда.
— 2006 йилдаги концерт дастурингизда «Бугун концертнинг еттинчи куни, ҳисоблаб кўрдик бу 198-концертимиз экан», — деган экансиз. Орадан шунча йил ўтди, рақамлар қанчага ошди, деб ўйлайсиз?
— У пайтда Рашид Галиевич бор эди. У ўтириб ҳисоблаб чиқарди. Балки мухлисларим орасида концертларимни санайдиганлар бордир. Мендан видеони кўрдингизми, деб кўп сўрашади. Мен ўзимнинг чиқишларимни кўролмайман. Ўзимни экранда кўрсам иситмам чиқади. Янгилигида беш-олти кун эшитишим мумкин, кейин уни бир четга суриб янгисини яратишга ҳаракат қиламан.
— Олхўрили тузламанинг мазаси қандай бўлиши кўпчилик мухлисларингизни қизиқтиради. Ҳақиқатан уларни ўзингиз тайёрлайсизми?
— Туркияда яшаганимда олхўрили тузлама тайёрлашни ўрганганман. Ўзимга жуда ёқади. Оилада яхши уй бекасиман. Уй ишларида унча-мунчасини ўтириб тургизаман. Ўзим овқат қилишни ҳам ёқтираман. Фақат вақт масаласи чатоқ, кечаси оч қолганда кўчадан овқат ейишимизга тўғри келади. Чунки уйимда «Келинг бир пиёла чой ичволинг», дейдиган одамим йўқ. Кечаси бориб ўзим тайёрлашга ҳолим бўлмагани учун кўчадан овқатланишимизга тўғри келади.
— Шунча энергияни қаердан оласиз?
— Энг кўп бериладиган саволлардан бири. Сирини айтсам ишонишмайди. Ҳамма одамлар сингари менда ҳам дангасалик томири бор. Диван одамзотнинг биринчи душмани. Унга ётгандан кейин одамнинг тургиси келмай қолади. Шунинг учун диванда омонат ўтираман. Спорт билан мунтазам шуғулланиш керак. Агар спорт залга боришни истамасангиз маҳаллангизни 3—4 марта айланиб чиқинг, бу ҳам фойда. Қўшиқ куйлаётганда ўпкам яхши ишлаши керак деб сузишга қатнайман. Спорт билан шуғулланиш учун залларга бораман.
«Онамнинг вафот этганига бир ҳафта бўлди. Уч кун аза тутдим, тамом йиғлашга ҳам вақтим йўқ. Орада эсимга тушиб қолса йиғлаб оламан ва яна йўлимда давом этаман. Чунки олдинда катта имтиҳон концерт дастури турибди. Менда бўлаверади, деган нарса йўқ. Қўшиқлар ўхшамаса бузиб қайта ёзишни бошлайман. Қайсидир йили концерт учун куйланган 20 та қўшиқни қайтадан ёзишимизга тўғри келган. Чунки уларнинг ҳеч биридан кўнглим тўлмаган. Пулим куйса-да, кўнглим тўлмаган қўшиқни концерт программасига киритмайман. Чунки мухлис учун сарфлаган пулим эмас, саҳнадаги чиқишим биринчи ўринда. ‘Ўхшатмабди’, деган сўздан қўрққаним учун ҳам концерт программасига алоҳида эътибор бераман. Шу боис эрталабдан туриб, ҳаракатни бошлайман. Айримларга ўхшаб тушгача ухлаш одатим йўқ, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди