Тошкент шаҳрида 25 ноябрь куни Турин политехника университети дарвозаси ёнида 18 ёшли икки йигит ўртасидаги жанжал оқибатида бир талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, соат 13:00 атрофида университет дарвозаси олдида бир нечта ёш йигитлар учрашган. Келишмовчилик оқибатида 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (шу университет талабаси) юзига мушт туширган. Зарба туфайли у ерга йиқилган ва олган шикастлари оқибатида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, гумонланувчи қўлга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда билан айбдор деб топилган шахс саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»