Суратда: актёр Бахтиёр Ашуров Шаҳрисабзда бўлиб ўтган халқаро мақом фестивалида соҳибқирон Амир Темур ролида.
Суратдаги йигит – Бахтиёр Ашуров. 1990 йили Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. 2008 йили Бухоро санъат коллежини тамомлаган. Ўша йилнинг сентябрь ойида вилоят театрига ишга қабул қилинган. У театрда режиссёр ассистенти ва актёр бўлиб ишлади.
Бахтиёр яқин йилларда Бухоронинг эски шаҳар қисмида муаллақ турувчи дарвеш сифатида машҳур бўлган эди. Кўплаб сайёҳлару меҳмонлар бунга қизиқиш билдирган, унинг ёнида расмга тушардилар. Фотосуратлари ОАВда, ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганди. Бу ҳақда xabar.uzда мақола берилганди:
У театрда биринчи даражали артист сифатида фаолият кўрсатди. Давлат тадбирларида иштирок этди. Ишини жудаям яхши кўрарди. Бироқ моддий қийинчилик...
Бахтиёр Ашуров оила аъзолари билан ижара уйда яшарди. Пенсионер ота-онаси қишлоқда қолган. Бухоро ва Жондор тумани ораси 45 километрлик йўл. Бахтиёр тез-тез бориб, улардан хабар олиб турди. 12 йил шу зайлда ўтди. У уй-жой сўраб керакли жойларга, президент қабулхонасигача мурожаат қилди. Аризаси вилоят уй-жой масалалари бўйича ҳоким ўринбосарига жўнатилди. Бахтиёрга 25 фоизлик бошланғич тўловсиз уй-жой беришини айтишди. Ижара уйда яшайдиган, ойлик маоши ҳаминқадар бўлган актёр бу пулни қандай тўлаши мумкин? Моддий жиҳатдан қийналгани боис, ўзи шундоқ ҳам у гоҳида тушликка чиқмасди. Бунинг устига касалманд отаси... Оқил фарзанд сифатида қарашиши керак!
Ижара уй тўловларидан қийналиб кетган Бахтиёр президент қабулхонасига қайта мурожаат қилди, жавоб яна ўшандай бўлди. 12 йил оиласи билан ижарада яшаб чарчаган актёр шаҳардан қишлоққа қайтиб кетди. Театрга 45 километр масофадан қатнаб ишлади. Бу ҳақда ҳам xabar.uzда унинг исмини келтирмай мақола берилди:
Йўқ, бўлмади. Бахтиёр ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
– Раҳбаримиз Россияга ишга кетишимни эшитгач, ҳанг-манг бўлиб қолди, – дейди Бахтиёр Ашуров. – У мени ўз ўғлидек кўрарди. Ўйлаб кўришим учун анча вақт ҳам, имконият ҳам берди. Менинг қийналиб қолганимдан яхши хабардор, гоҳида кечки тадбирлардан сўнг уйига етаклаб бориб, нон, туз берган. Бу инсонга меҳрим баланд, бир раҳбар бўлса шунчалик бўлади-да! Аммо ишдан бўшамасам бўлмасди. Мен шунга мажбур эдим. Қадрдон ва меҳрибон жамоам, мен учун қадрли ишхонам билан хайрлашдим. Ҳамкасбларим қаттиқ ранжишди. Улар мени кечиришларини, хафа бу́лиш ўрнига дуода бу́лишларини хоҳлардим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, бошим ерга теккунча сизларга таъзимдаман.
Хуллас, Бахтиёр шу йилнинг 19 сентябрь куни Бухоро аэропортидан Москва томонга йўл олди. Кўз ўнгидан тўшакда ётган касалманд отаси, шириндан-шакар фарзандлари, иккинчи уйи ҳисобланган қадрдон ишхонаси кетмасди.
Россиянинг Астрахан шаҳри бориб, ҳужжатларини тайёрлаб, тиббий кўриклардан ўтди. Ишни бошлаб юборди: қайта ишлаш заводида ишдан чиққан техникаларни тузатиш ва таъмирлаш! Ётоқхонага жойлашди. Шароити жуда яхши, уч маҳал овқат берилади. Ойлик маоши ёмон эмас, 1000 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи олади. Дам олиш кунларида ишласа, икки баравар кўпроқ иш ҳақи беришади. Бахтиёр жон деб ишлайди.
Унинг мақсади: отасини даволатиш, Бухоро шаҳридан оиласига мосроқ икки ёки уч хонали уй олиш! Севимли ишини давом эттиришни, фарзандларини нуфузли олий ўқув юртларида ўқитишни хоҳлайди.
– Мен, яримта нон – роҳати жон, деб юраверсам ҳам бўларди, – дейди Бахтиёр. – Лекин уч йилдан буён тўшакка михланган отамга қараб виждоним қийналди. Қолаверса, ёзнинг жазирамаси, қишнинг қаҳратон совуғида узоққа қатнаб ишлаш ҳам ўзимни эзиб юборди. Фарзандларим шаҳар мактабида ўқишни, тўгаракларга қатнашни хоҳлайди. Ўзингиз биласиз, қишлоқда эса оддийгина газ бир ўчиб, бир пириллаб туради.
Бахтиёр Ашуровнинг Бухородаги дарвеши ҳалиям хориждан келадиган меҳмонларни кутиб олишда хизматда. Фақат энди бошқа актёр ижросида.
Бахтиёрнинг театрдаги маоши 1.500.000 сўм эди. Кейинроқ 2.300.000 сўмга чиқди. Ҳозир эса, у Астрахандаги заводда ўзимизнинг пулда 10.000.000 сўмдан ҳам кўп пул оляпти. Қандини урсин!
Ўйлаб кўринг, ўзимизда соҳибқирон Амир Темур ролини ўйнаган актёр Россияга бориб, гастарбайтер бўлиб ишласа алам қилмайдими? Маданият вазирлигидаги мутасаддилар шу ҳақда озгина бўлсаям ўйлаб кўришармикан? Жон куйдиришармикан? Тўғри, актёрлару бошқаларнинг моддий аҳволини яхшилаш, ойлик маошларини кўтариш бу тизимга тўла-тўкис боғлиқ эмасдир, аммо ҳаракат шу тизимдан бошланиши керак-ку? Оғриқли мавзуларни «тепароқ»қа олиб чиқиш, ҳал қилишга уриниш шарт-ку!
Билмадим, билолмадим...
Анвар Намозов
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди