Тошкент вилоятида «раҳнамо» қўлга тушди

Тошкент вилоятида «раҳнамо» қўлга тушди
Фуқародан савдо фаолиятига раҳнамолик қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Э. фуқаро Ш.дан туман ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига тегишли бўлган пиёдалар йўлагини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 13 ой муддатга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ажратиб бериш ҳамда ушбу вақт давомида текширувчиларга раҳнамолик қилиш эвазига 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар