Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 17.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, жавобгар Д.Р.дан даъвогар Б.С. нинг фойдасига 45 млн. 669,8 минг сўм автоўлов учун тўланган пули ва 1,8 млн. сўм суд ҳаражатини ундириш тўғрисида ижро варақаси Бюронинг Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Мазкур иши бўйича давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун жавобгар Д.Р.га 15 (ун беш) кунлик муддат берилиб, мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Тегишли ташкилотлардан олинган жавоб хатларига асосан жавобгарнинг номида Lacetti автоўлови борлиги аниқланган ва жавобгар томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Lacetti автоўлови хатловга олинган.
Хатланган автоўлов ким-ошди савдосида бошланғич сотув нарҳи 65 млн. 746,2 минг сўм билан “Е-IJRО AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиб сотилган.
Сотувдан тушган пул маблағлари даъвогар Б.С. га тўлиғи билан амалда ундирилиб, мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикасининг“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди