Фото: UzNews
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация Умра сафарини ҳал этиш учун 1 декабрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, ўтган 2 йил давомида пандемия туфайли бутун дунёда мусулмонлар Ҳаж ва Умра амалларини адо эта олмади.
«Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.
Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукумати чет элликлар кичик ҳаж — Умра зиёратини амалга ошириш учун 10 августдан қиролликка кириши мумкинлигини эълон қилган эди.
Зиёратчилар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан эмланган бўлиши ёки манфий жавобли ПЗР-тестни тақдим этиши керак. Вакцина олмаган зиёратчилар мамлакатга келганидан кейин уч кунлик карантиндан ўтиб, сўнг коронавирусга нисбатан қайтадан ПЗР-тест топширади.
Саудия Арабистони ҳукумати Хитой вакциналарини ҳам тан олади, аммо тўлиқ эмлангандан кейин Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson ёки AstraZeneca вакцинаси билан бустер дозасини (вакцинациядан олти ой ўтиб киритиладиган қўшимча доза) олиши керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи