2021 йил 26 ноябрь куни соат 19:00 ларда Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм чегара наряди ва тезкор ходимлари томонидан Франция фуқароси T.M. Ўзбекистондан Афғонистонга чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда тарзда ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтишга уринган вақтда тўхтатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари чиқишиб, фуқарони холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган кулранг рюкзак сумкаси ичидан 26 дона Topalgic 50 mg tramadol номли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи