Давлат раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Йиғилиш аввалида Шавкат Мирзиёев ўтган куни аҳолини уй-жой ва яшаш манзилига яқин жойларда иш билан таъминлаш бўйича «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш дастури лойиҳаси муҳокама қилингани, у қайта кўриб чиқилиб, массивлар сони 29 тагача кўпайтирилганини таъкидлади.
«Бугунги йиғилишда ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб оламиз.
Хабарингиз бор, бундан икки йил олдин ипотека тизими тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди.
Шу орқали ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Бу олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп», – деди Президент. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи