
Халқ таълими вазирлиги, Ўқитувчилар ассоциацияси ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан «Устоз-2021» миллий мукофоти танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Устоз-2021» миллий мукофоти танлови жорий йилнинг 15 сентябридан 4 декабрига қадар давом этди. Инновация, технология ва стратегия маркази маълумотларига кўра, танловнинг илк босқичида 4301 нафар номзод иштирок этиб, улардан 40 таси финалга етиб келган.

Тадбир давомида 40 та финалчисидан 8 таси қуйидаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди:
• Ташаббускор устоз — Зокир Розимов
• Таълим соҳасида кўрсатган хизматлари учун — Райҳон Тулякова
• Умид тимсоли — Меҳринисо Норова
• Бошланғич таълим фидокор устози — Дилдора Умирзоқова
• Матонатли устоз — Нилуфар Олимова
• Фидойи устоз — Улуғбек Мамажонов
• Меҳридарё устоз — Хилола Норова
• Плюс 1 — Иқболжон Камолов
Ғолиблар 30 млн сўм, қолганлар 5 млн сўм ва замонавий ноутбукларни қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар