1 432
Сурия шимоли-шарқидаги лагерларда минглаб аёллар ва болалар ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган — Ни Аолайн
БМТ мутахассиси аёллар ва болаларнинг ўчоқли ҳудудлардан қайтишини олқишлаб, ислоҳотларни янада кучайтиришни тавсия қилди. Бу ҳақда бугун, 7 декабрь куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси ОАВ вакиллари билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Фионнуала Ни Аолайн Ўзбекистон ҳукуматининг Сурия, Ироқ ва Афғонистондан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни реинтеграциялашиши бўйича чора-тадбирларини юксак баҳолади.
«Озодликдан маҳрум қилишда ҳимоя, ўз фикрини эмин-эркин ифода қилиш, қийноқлар қўлланилишидан озод бўлиш, диний эркинлик ва эътиқод қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш керак. Мен мамлакатда 2019 йил май ойидан бошлаб ҳукумат томонидан юзлаб аёллар ва болаларни Сурия ҳамда Ироқ ва Афғонистондаги жанг майдонларидан олиб чиқиб кетиш ва реинтеграция қилиш бўйча амалга оширган Меҳр операцияларини юқори баҳолайман», — деди Ни Аолайн.
Бу борада Ўзбекистонда олиб борилаётган ишларни ўрнак қилиб кўрсатса арзийди, дея қўшимча қилади мутахассис. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ўз фуқароларини уруш ўчоқларидан қайтариб олиб келиш билан биргаликда, уларга ҳуқуқий, диний, ижтимоий ҳамда маданий эркинликлар бергани таҳсинга сазовор. Қатор мамлакатларда бу каби ишларда сусткашлик кузатилмоқда. Айрим мамлакатлар ўз фуқароларини бу борада ҳимоясиз ташлаб қўйган.
«Оила бирлиги ва жамиятни қўллаб-қувватлашига асосланган ўзбек модели репатриация қилиш, боланинг манфаатини кўзлаш ва сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳаракатлар марказида ўчоқли ҳудудлардан қайтган аёлларни самарали реинтеграция қилиш бўйича энг яхши амалиётнинг намунасидир», — деди Ни Аолайн хоним.
Сурия шимоли-шарқидаги лагерларда минглаб аёллар ва болалар ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган. БМТ мутахассислари яшаш шароити ва муомала масаласида улар зўравонлик, инсон эксплуатацияси, таҳқирлаш ва маҳрумликка дучор бўлишларини айтишмоқда. Бу, ўз навбатида, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоясиз қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки камситувчи муносабат, жазога тортилишга тенглашади.
Шунингдек, у ҳисобдорлик ва шаффофлик ҳозирги ислоҳотлар ҳаракатларини мустаҳкамлаши ва чуқурлаштиришини айтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди