date
views 2 846

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудига 12—15 декабрь кунлари Каспий денгиз ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Маълум қилинишича, 12—14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғолди туманларда 12—13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражагача пасайиши кутилмоқда.

13—15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача совуқ, кундуз кунлари эса 0-5 даражагача илиқ, шимолда кечалари 7-12 даражагача совуқ.

Баъзи жойларда 14-16 даражагача совуқ, кундуз кунлари эса 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлиши кутилммоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда