22:15 / 09.12.2021
4 536

Абдулла Ориповнинг қизи мадҳияга оид сирли воқеани айтиб берди

Абдулла Ориповнинг қизи мадҳияга оид сирли воқеани айтиб берди
Фото: Xabar.uz
Бугун, 9 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Конституция ва мадҳия истиқлол ҳамда миллий ғурур тимсоли» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Конституцияси ҳамда 10 декабрь — Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Фото: Xabar.uz
Тадбирда АКТ вазири ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Қуронов, давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг фарзанди, доцент Шоира Орипова Конституция ва давлат мадҳияси ҳақида сўз юритишди.

Маърузачилар давлат мадҳияси Конституциямизда халқимизнинг бой тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топгангани, унинг ҳар бир мисрасида ўзига хос рамзий маъно борлигини таъкидлашди. Айниқса, суюкли шоирнинг қизи Шоира Орипованинг мадҳия ёзилиши билан боғлиқ хотиралари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Фото: Xabar.uz
Отам Абдулла Орипов мадҳиянинг иккита вариантини исм-фамилияларини қўймасдан, аноним тарзда танлов комиссиясига юборган, — дейди Шоира Орипова. — Қизиғи, ана шу иккита вариант ҳам танловнинг кейинги босқичига чиққан. Мадҳияга мусиқани Мутал Бурҳонов басталаган. Биринчилардан бўлиб мадҳияни уйимизда баррала куйлаганмиз. Қўшниларимиз ҳам бизга хайриҳоҳ бўлишганки, шовқин-суронга эътибор беришмаган.

Маънавий-маърифий тадбир давомида ТАТУ талабалари томонидан тайёрланган шеърлар ўқилди, саҳна кўринишлари ташкил этилди. Конституция куни муносабати билан университетда ташкил қилинган кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.

Фото: Xabar.uz
Вазирлик вакилларининг китоб ва китобхонликка бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларни янги нашр этилган китоблар билан яқиндан таништириш мақсадида «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан китоб ярмаркаси ташкил қилинди.

Бу каби тадбирлар АКТ вазирлиги тизимидаги корхона ва ташкилотларда давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Ориповнинг қизи мадҳияга оид сирли воқеани айтиб берди