20:26 / 10.12.2021
1 777

Олимлар шоколаднинг қайси тури стрессни бартараф этишини аниқлади

Олимлар шоколаднинг қайси тури стрессни бартараф этишини аниқлади
Фото: Lisa
Кўпчиликка шоколад стрессни енгишга ёрдам бериши маълум. Айниқса, қора шоколад кўпроқ фойдали деб қаралади. Аммо ҳар қандай аччиқ шоколад ҳам бундай хусусиятга эга эмаслиги аниқланди.

Жанубий Кореялик тадқиқотчилар ажойиб тажриба ўтказди. Унга кўра, иштирокчилар кунига турли хил шоколаддан 30 грамм истеъмол қилиши керак эди. Кейин, аксинча, уларни истеъмол қилиш тўхтатилган. Шунингдек, иштирокчилар ҳар куни синовдан ўтказилиб, ўзини қандай ҳис қилиши ва кайфияти ҳақида сўровномалар тўлдирган.

Маълум бўлишича, 85 фоиз какаоли шоколад кайфиятни кўтарган ва шу билан бирга ичак микрофлорасини яхшилаган. Аммо 70 фоизлиги эса ҳеч қандай натижа бермаган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, шоколаднинг кайфиятга ижобий таъсири айнан микрофлоранинг яхшиланиши билан боғлиқ, чунки ичаклар асаб тизимига боғланган. Бундан ташқари, какао миқдори қанча юқори бўлса, шоколад янада фойдали ва табиий ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар шоколаднинг қайси тури стрессни бартараф этишини аниқлади