Аввалроқ Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар пора олаётганида ушлангани ҳақида хабар берилганди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича иш очилган.
Сўнгги кунларда эълон қилинган порахўрлик бўйича бошқа жиноятларнинг деряли ҳаммасида гумондорларга 210 ва 211-моддалар (пора олиш ва бериш) ҳам қўшиб қўлланилган. Масалан, юқоридаги ҳолат билан деярли бир хил вазият: Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари 3 минг доллар билан ушланган. Унга нисбатан 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) каби моддалар тиркалган.
Юқоридаги икки ҳолатдаям жиноят ишини Бош прокуратуранинг ўзи очган. Лекин айрим ҳолатларда порахўрлик жиноятлари учун 210-моддалар қўлланилган. Масалан, китоблик собиқ мактаб директори 1,5 миллион сўм пора олгани учун 210-модда билан айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат анча муҳокама ҳам бўлганди. ЖКнинг 168-моддасида етказилган зарар миқдори қопланса, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилиши ёзилган. Яъни 1,5 млн. сўм олган мактаб директори 5 йилга қамалиб кетяпти, 29 минг доллар олган Бош прокуратура мансабдори эса қамоқдан қутулиб қолиши ҳам мумкин.
Аслида Бош прокуратуранинг ўзида коррупцион ҳолат аниқланса, унга нисбатан жиноий ишни бошқа тузилма очиши керак. Масалан, ДХХ, ҳарбий прокуратура. Ҳозирча булар ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.
Яқинда қабул қилиниши кутилаётган қонун лойиҳасига мувофиқ, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Ҳозирда бу 15 йилгача.
Порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди, жазо енгилроғи билан алмаштирилмайди. Бу қонун Сенатдан тасдиқланиб, президент томонидан имзолангач, расмий эълон қилиниши билан кучга киради.
Кўрамиз, минглаб долларлар билан қўлга тушгани айтилган Бош прокуратура мансабдорларига қандай жазолар тайинланар экан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди