Янгибозор ҳокими фермерларни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалди

Жамият2 дақиқа ўқиш2.7K
Янгибозор ҳокими фермерларни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор туман ҳокими Ўктамбой Қурбонов йиғилишлардан бирида фермерларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган аудио тарқалди.

Аудиодан маълум бўлишича, ҳоким бажарилмаган ишларни ҳам “бажарилди” деб ҳисобот бериб келган бўлиши мумкин.
“Нега чақирганимда ёнимга келмадинг...(ҳақорат қилади), нимага чақирган эдим сени?” дея қайта-қайта сўрайди ҳоким экани айтилаётган шахс.

“Бажараман дедим-ку”, дейди бунга жавобан сўроқ қилинган одам.

“Сенга “власть” бериб қўйибман. “Мелиса”ни чақир, “учасковой”ни, яна бир ...(сўкади) чақир... Нимага чақирмадинг? Ҳезалакмисан?

Буғдой қани? Бажармасанг ...(таҳдид қилади). Бажармаганингни бажартириб (қоғозда – таҳр), бўйнимга олиб турибман. Ҳезалаклар! Мен бўйнимга олиб 105 фоиз қилинглар, дедим. Яхши гапни тушунмайдиган тўнғиз...”, дейди оғир ҳақоратлар билан у.

Аудиони тарқатган Telegram'даги TentakMinds канали Янгибозор туман ҳокими таниқли амалдорлардан бўлмиш Қаҳрамон Қуронбоевнинг қариндоши эканига урғу беради.

“Ундан ҳамма қўрқади, чунки унинг укаси Қаҳрамон Қуронбоев Қўчқарович – президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари. Ҳа, фамилиялар сал ўзгаргани билан ота исми ва юзлардаги ўхшашлик сотиб қўяди”, – дея ёзади блогер.

Янгибозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz'га бу аудиоёзув изоҳсиз қолдирилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги барча туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб чиққан, 205 нафар ҳоким жой олган ушбу рейтингда Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбонов 2-ўринни олганди.

Маълумот учун, Ўктам Қурбонов Янгибозор туманига 2020 йил март ойида ҳоким этиб тайинланган.

У 2018 йилдан 2020 йилгача Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юрган.

Ўзбекистонда ҳокимларнинг фермерларни таҳқирлаши ва ҳақоратлаши ҳолатлари тез-тез рўй бериб туради. Шу билан бирга, фермерларнинг маҳаллий ҳокимликларга қарамлиги сақланиб қолаётгани танқидларга сабаб бўлади.

2021 йил ёзида Адлия вазирлиги ўтказган ўрганишларда бутун республика бўйлаб фермерларнинг ҳуқуқлари оёқости қилинаётгани тасдиқланган эди.

Сўровда қатнашган минглаб фермерлар пуллари вақтида тўлаб берилмаётганини айтган. Шунингдек, ҳокимлар фермерлар фаолиятига доимий равишда аралашаётгани, уларнинг маҳсулотлари битим тузмасдан олиб кетилаётгани, кўплаб ҳолларда шартномалар тўлдирилмаган (бўш) ҳолатда имзолатиб олинаётгани маълум бўлган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?