00:02 / 14.12.2021
3 310

Ўлимга сабаб бўлган SMS хабар...

Ўлимга сабаб бўлган SMS хабар...
Сомсангиз тайёр» деб юборилган SMS ортидан бир одамнинг умри зомин бўлди. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида маълум қилинди.

Аёл сомса буюртирганида бунинг ортидан юзага келган жанжалда турмуш ўртоғидан айрилишини билмаган эди. «Сомсангиз тайёр» деб аёлга SMS юборган сомсапаз, ортидан телеграм профилида аёлнинг расмларини кўргач, «фарзандларингиз борми» деб яна бир хабар ёзади.

Аёлига юборилган бу SMSни кўрган эркак бегона рақамга қўнғироқ қилади. SMS хабарнинг сабабини аниқлаштириш мақсадида у жорий йилнинг 14 август санасинида хотини, икки нафар фарзанди, онаси ва жияни билан келишув жойига боришади.

«Ўғлим фақат битта гапни гапирди: «мана сан шу SMSни ёзган экансан. Менга ўзингнинг хотинингни рақамини берчи, мен ҳам шу SMSни ёзаман. Қани қандай ҳолатга тушар экансан», —дейди суд жараёнида марҳумнинг онаси.

Воқеага ойдинлик киритиш жанжал тусини олгач, акасига ҳамроҳлик қилиш учун келган ука ошхона пичоғи билан марҳумга бир маротаба зарба беради.

«Тўғримда турганликлари учун чўчиб кетиб, пичоқни суқиб қўйганимни билмай қолибман», — дея таъкидлайди абланувчи.

Суд ҳукмига кўра, гумонланувчи ЖКнинг 97-моддаси «ж» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибдаги калонияларда ўташ белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўлимга сабаб бўлган SMS хабар...